Парвозга шайланган қушлар

Парвозга шайланган қушлар

Ижодга жиддий қадамларини қўйган ижодкор борки, Биринчи китоби ҳақида ўйлайди ўз қалбидан тўкилган ёзиқларни бошқалар билан бўлишгиси келади.

Кеча 20 сентябрь куни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан бир қатор ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари тақдимоти ўтказилди.

Ҳар бир китоб муаллифининг ўз дунёси, ўз йўналиши бор. Келажакда уларнинг ижоди айнан шу кундан бошлангани эътироф этилишини ҳисобга оладиган бўлсак кеча ўзбек адабиётида унутилмас кунлардан бири эди.

“Юзлаб ёшлар асарлари орасидан танлаб олинган бу ижодий ишлар, ишонамизки, адабиёт ихлосмандларининг юрагидан жой олади. Баъзиларнинг “Ўзбек адабиёти ўлди” деб кесатиб айтаётган гапларига жавобан “Бизнинг адабиётимиз ўлмайди“ деб айнан мана шу китобларни кўрсатишимиз мумкин. ” дейди шоир Азиз Сайид

Республика ёш ижодкорлар кенгаши ҳам парвозга шайланган қушларга омад ва келгуси ишларида муваффақият тилайди

Ёш Ижодкорлар кенгаши Матбуот хизмати